ноябр 06, 2021 14:32 Asia/Tashkent
  • Келаси йилда Афғонистоннинг 23 миллион аҳолиси озиқ-овқат инқирозига дучор келиши хавфи бор
    Келаси йилда Афғонистоннинг 23 миллион аҳолиси озиқ-овқат инқирозига дучор келиши хавфи бор

БМТ Бош котиби натоғининг ўринбосари Афғонистоннинг тахминан 23 миллион аҳолиси ё ўзи 55 фоизи келгуси йилга бориб озиқ-овқат инқирозига дучор бўлиши тўғрисда огоҳлантирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча БМТ Бош котиби наттоғи ўринбосари Фарҳон Ҳақ  Афғонистондаги 11 миллион аҳолига ёрдам бериш учун  606 миллион доллар маблағ керак ва ҳозиргача унинг 54  фоизи ажратилган деб қўшимча қилди.

БМТ Бош котиби наттоғи ўринбосари ўз сўзарида  ҳисоотларга биноан, Афғонистон бўйлаб вақт-вақти билан тўқнашувлар юз бермоқда, мамлакатда тинч аҳоли ҳалок бўлиб ёки яраланмоқда деб айтди.

БМТ расмийлари шунингдек бу ташкилот очликка дучор бўлган миллионлаб Афғонистон халқига  гуманитар ёрдам етказиш учун зарур бўлган нақд пул ва молиявий ресурсларни тайёррлай олмайди,  аммо қулаши арафасидаги Афғонистон иқтисодини барқарорлаштириш учун бошқа вариантлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда деб аниқлик киритди.

 Шу билан бирга  Афғонистондаги ликвидик инқирозини ҳал қилиш учун БМТга тегишли ташкилотлар  Афғонистонга катта миқдорда АҚШ долларини олиб киришга ҳаракат қилмоқда. Эслатиб ўтамиз Кобул ҳукумати Толибон томонидан эгаллаб олинганидан бери  Афғонистонга доллар олиб кириш тўхтатилган.

 

Ёрлиқ