ноябр 08, 2021 11:35 Asia/Tashkent
  • Толибон: биз қўшни мамлакатлар жумладан Тожикистон билан алоқаларни кенгайтиришга интиламиз
    Толибон: биз қўшни мамлакатлар жумладан Тожикистон билан алоқаларни кенгайтиришга интиламиз

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати қўшни давлатлар жумладан Тожикистон билан икки томонлама алоқаларни кучайтиришни истаётганини маълум қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Толибон муваққат ҳукумат натооғи, Забеҳуллоҳ Мужоҳид барча мамлакатлар жумладан қўшни давлатлар билан яхши алоқларни йўлга қўйишни таъкидлаб, яхши алоқалар минтақа хавфсизликига билвосита таъсирини ўтказади деб айтди.

 Забеҳуллоҳ Мужоҳид ўз сўзларида  Афғонистон ҳудудларидан бошқа мамлакатлар жумладан Тожикистонга қарши ҳеч қандай таҳдид бўлмайди деб иддао қилди.

Толибон наттоғи шунингдек  Тожикистон ҳукуматини Афғонистоннинг ички ишларига аралашмасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз,  Кобул ҳокимиятини Толибон томонидан эгаллаб олинганиданн кейин  Тожикистон сўнги ойларда, Афғонистон билан чегарада эҳтимолий таҳдидларни вужудга келиши тўғрисида бир неча бор хавотир билдирган.

 

Ёрлиқ