Россия Қримдаги машғулотларида " шартли душман" позицияларини йўқ қилди
Россия ҳарбий денгиз кучлари Қрим ярим ороли яқинида ўтказган ҳарбий машқларида " Шартли душман" позицияларига қаррши ҳужумлар уюштирди.
Россия ҳарбий-денгиз кучлари кечанги баёнотида, Қора денгиз флоти Қрим ярим оролига бостириб киришга уринаётган " шартли душман" жангчиларига қарши ҳужумлар машқлари ўтказди.
Россия ҳарбий-денгиз кучларига кўра, машғулотларда “Адмирал Эссен" сув ости кемаси экипажи мўлжалланган нишонларни йўқ қилиш учун зенит-ракеталаридан фойдаланган деб таъкидлади.
" Адмирал Эсен" кемаси ўтган йилда Ўрта ер денгизида 3 ойлик ҳарбий миссиясидан сўнг ўтган ой охирида Қора денгизга қайтди.
Бу ҳарбий кема M-317 ер-ҳаво ракеталари, кемалар билан жанг қилиш учун торпедолар, сув ости кемалари ва вертикал ракеталар билан жиҳозланган.
Россия сўнгги ойларда АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Қрим ярим ороли ва Қора денгиз яқинида ҳарбий иштирокини кучайтиригани билан бир вақтда минтақадаги ҳарбий қудратини намойиш эта бошлаган.
Қрим ярим оролининг аҳолиси 2014 йилда Қрим аҳолисининг 96% дан ортиғи иштирок этган референдумда қатнашиб, Россияга қўшилиш учун овоз беришди.