ноябр 11, 2021 12:52 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон саммити иштирокчилари: Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши зарур
    Ҳиндистон саммити иштирокчилари: Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши зарур

Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида ўтказилган минтақавий хавфсизлик ё ўз Афғонистонга қўшни давлатларнинг 3 чи саммитида қатнашган минтақа мамлакатлари миллий хавфсизлик бўйича котиблари ва масалаҳатчилари Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши зарурлигини таъкидладилар.

Кеча чоршанба куни минтақа мамлакталари миллий хавфсизлик котиблари ва маслаҳатчилари  саммит якунида эълон этган баёнотида  Афғонистондаги инклюзив ҳукумат бу мамлакат халқининг идродаси билан бўлиши керак деб қўшимча қилдилар.

Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида Эрон, Россия, Ҳиндистон, Ўзекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон миллий хавфсизлик маслаҳатчилари ва котиблари иштирокида Афғонистоннинг бугунги вазиятини кўриб чиқиш мақсадидаги минтақавий хавфсизлик музокараларининг 3 чи раунди бўлиб ўтди.

Афғонистонга қўшни мамлакатлар  3 чи саммитинг якуний баёнотида,  минтақа миллий хавфсизлик котиблари ва маслаҳатчилари минтақа ва дунёдаги хавфсизлик вазияти, айниқса Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар.

Минтақанинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари ва котиблари  бу йиғилишда Афғонистон ҳудудий яхлитлигини сақлашни таъкидлаб,  бошқа хорижий давлатларни бу мамлакта ички ишларига аралашишига қарши чиқишди.

Деҳли саммити иштирокчилари Афғонистон ҳудудлари ҳар қандай террорчилик ҳаракатларни тайёрлаш ва режалаштириш учун фойдаланмаслик кераклигини маълум қилишди.

Саммит қатнашувчилари  минтақада терроризм ва наркотик моддалар савдосига қарши курашда жамоавий ҳамкорлик зарурлигини ҳам баён этдилар.

Саммитда Хитой ва Россия вакиллари қатнашмади ва Толибон вакиллари ҳам таклиф қилинмади.

 

Ёрлиқ