Толибон ҳаракати армия тузишини маълум қилди
Толибон муваққат ҳукумати мудофаа вазирлиги наттоғи, Афғонистон "Ислом армияси" ни ташкил қилиш, уни ташкил этиш вақти ва собий ҳарбий кучлар бу армияга аъзо бўлиши ва ё бўлмаслиги ҳақидаги бу гуруҳ фикрларини баён этди.
Толибон муваққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Иноятуллоҳ Хоразмий ўз сўзларида армия ташкил қилиш ҳар бир мамлакатниннг ҳаққидир ва Афғоинятондаги Толибон ҳукумати бошқа ҳар бир ҳукумат каби мунтазам ҳукумат ва армия тузиш ҳуқуқига эга деб айтди.
Хоразмий шунингдек Афғонистон армиясини қачон ташкил этилишини айтишнинг имкони йўқлиги аммо тез орада армия тузишга ҳаракат қилишларини ҳам қўшимча қилди.
Толибон муваққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги наттоғи, Афғонистоннинг собиқ ҳарбийлари янги армия аъзолари бўладими деган саволга жавобан бу кучлларнинг ир қисмидан фойдаланилади деб иддао қилди.
Хоразмий Афғонистон собиқ ҳарбийларини ИШИД террорчи гуҳуҳига қўшилгани хусусидаги хабарларда асос йўқ деб даъво қилди.
Бундан олдин АҚШнинг Вал Стрит Журнал газетаси Афғонистон собиқ ҳукуматининг хавфсизлик ва армия кучларини ИШИД террорчи гуруҳига қўшилишини хабар қилганди.