Арманистон ҳукумати Озарбойжон республикаси билан чегарадаги кескинликлар ҳақида хабар тарқатди
Арманистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакатнинг Озарбойжон республикаси билан чегарасида яқинда бўлиб ўтган урушлар натижалари тўғрисида ҳисобот берди.
Арманистон Мудофаа вазирлиги икки мамлакат чегараларидаги тўқнашувларда 70 нафар озарбойжонлик аскарни ҳалок бўлгани ёки яраланганини маълум қилди.
Бундан ташқари Озарбойжон республикаси армиясига тегишли бир нечта зирҳли машиналар ва транспорт воситалари ҳам бузилгани айтилади.
Аммо бу вазирлик ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги чегарани тинч эканлигиги таъкидлаб, сўнгги жангларда 1 нафар арманистонлик аскар ҳалок бўлгани, 24 ҳарбийси юқолгани ва 13 аскар ҳам Боку давлат армияси томонидан асирликка олинганини қўшимча қилди.
Арманистон матбуот ҳам бу мамлакат парламенти хабарига таяниб жангларда 15 нафар арман аскарларини ҳалок бўганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги 44 кунлик давом этган иккинчи Қорабоғ уруши 2020 йили ноябрь ойида тугади.
Бу тўқанашувларда ҳам ўша йилнинг ноябрида Россия воситачилиги билан якунланди.
Аммо ҳар икки давлат бир бирини оташкесимни бузишда айблашмоқда.
Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида 2020 йил 9-ноябрда имзоланган тинчлик битимига кўра, Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги ерлар Озарбайжон Республикасига топширилди.