Ереван расмий Бокуга тинчлик шартномаси таклиф этди
Арманистон бош вазири Озарбайжон Республикасига икки давлат ўртасида тинчлик шартномасини имзолашни таклиф қилди.
Тасним агентлигининг хабар беришича, Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат парламентидаги нутқида:Ереван тинчлик мулоқотини кун тартибига қўйди ва биз Озарбайжон Республикасини ушбу мулоқотга қўшилишини сўраймиз.
Арманистон Бош вазири Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Минск гуруҳи доирасидаги музокаралардан мақсад айнан икки давлат ўртасида тинчлик ўрнатиш эканини таъкидлаб, қўшимча қилди:“Бу музокаралар биргаликда иш олиб боришга ва ушбу тинчлик шартномаси матни бўйича келишувга олиб келиши керак."
Пашинян, шунингдек, Россия уч марта Арманистон ва Озарбайжон чегарасини демаркация қилишни бошлашни таклиф қилгани, бироқ Боку расмийлари бу жараённи ҳар сафар кейинга сурганини айтди.
Шу билан бирга, Арманистон бош вазири Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги чегарадаги мавжуд вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш муҳимлигини таъкидлади.
Озарбайжон Республикаси ва Арманистон 2020-йил 27-сентябрдан бери Тоғли Қорабоғ баҳсли минтақасида уришдилар. 44 кунлик уруш 2020-йил 10-ноябрда Россия воситачилигида якунланди.