Полша-Беларус чегарасида кескинлик
Полша-Беларус чегарасида қочқинлар инқирози билан боғлиқ кескинлик Вашингтон ва унинг иттифоқчилари сиёсати туфайли янада кучайди. Бу давлатлар Белорус ҳукумати ва унинг иммиграция сиёсатини қоралашда давом этмоқда.
ИРНА хабарига кўра; АҚШ давлат департаментининг билдиришича, Канада, Франсия, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқи олий вакили Беларус ҳукуматини ўз чегаралари орқали ноқонуний иммиграция уюштирганликда айблаган. Ушбу катта еттилик мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари Беларуссияни агрессив ва эксплуатацион кампанияни давом эттиришда айблашди ва ушбу мамлакатдан кейинги ўлимларнинг олдини олиш учун зудлик билан чоралар кўришга чақиришди.
Улар, шунингдек, Беларус ҳукумати халқаро ҳуқуқ, асосий эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари, жумладан, ўз халқи ҳуқуқларини доимий равишда бузилишидан дунё эътиборини чалғитиш учун ушбу хатти-ҳаракатларни амалга ошираётганини таъкидлашди.
Айни пайтда, пайшанба куни Полша армияси Беларус махсус кучларини Беларус чегарасидан Полшага кирган юзлаб қочқинлар ҳибсга олинганидан кейин икки давлат чегарасини зўравонлик билан кесиб ўтишда айблади. Ушбу айблов Беларус расмийлари томонидан рад этилди. Сўнгги ҳафталарда минглаб муҳожирлар, жумладан аёллар ва болалар Европа Иттифоқига кириш умидида Полша-Беларус чегарасида тўпланишган.