Амрулло Солеҳ: Толибон ҳукумати албатта ағдарилади
(last modified Sat, 20 Nov 2021 09:32:40 GMT )
ноябр 20, 2021 14:32 Asia/Tashkent
  • Амрулло Солеҳ: Толибон ҳукумати албатта ағдарилади
    Амрулло Солеҳ: Толибон ҳукумати албатта ағдарилади

Афғонистон собиқ президентиниг биринчи ўринбосари, бошқа давлатлар томонидан Кобул ҳокимияти теппасига келтирилган Толибон режими энг жирканж йўл билан ағдарилади деб айтди.

 Афғонистондан қочиб кетган бу мамлакат собиқ президенти Ашраф Ғанининг биринчи ўринбосари Амрулло Солеҳ  ўзининг  Facebook’саҳифасида Толибон ҳаракатини инсон ҳуқуқларини бузиши ва қарамлиги охир оқибат фош этилади ва ағдарилади деб ёзди.

Ашраф Ғанининг биринчи ўринбосари, Толибон зулмига қаршилик кўрсатишдан бошқа йўл йўқлигини таъкидлаб, бу қўғирчоқ ва золим гуруҳ албата нобуд бўлади деб қўшимча қилди.

 Амруло Солеҳ шунингдек  Толибон ҳаракати ўтмишда ҳам, бугун ҳам ҳеч қандай қонун ва тамоийлларга амал қилмаган ва халқ ва собиқ амалдорларининг мол-мулкини талон- тарож қилиш ва уларни камситиш орқали обрў қозонишга ҳаракат қилмоқда деб  маълум этди.

 Ашраф Ғанининг Афғонистондан қочиб кетганидан кейин унинг ўринбосари Амрулло Солеҳ  бир муддат Панжшер вилоятида бўлди, бироқ унинг қаерда органлари ва қаерда яшаётгани ҳозирда номаълум.