Москва давлати АҚШнинг Россиядаги 2024 йилги президентлик сайловларига аралашишини танқид қилди
-
Москва давлати АҚШнинг Россиядаги 2024 йилги президентлик сайловларига аралашишини танқид қилди
АҚШ Конгрессининг икки нафар аъзосини Россиядаги 2024 йилги президентлик сайловларида Путин қайта ғалаба қозонган тақдирда бу сайловларни расман тан олмаслиги тўғрисидаги тақдим этган лойиҳаси рус расмийларининг кенг қамровли аксиламалига сабаб бўлди.
Россия қонунчилик ва ижроия палаталари вакиллари, АҚШ конгресининг ушбу лойиҳасига норозилик билдириб, буни Россия ички ишларига аралашишнинг яққол намунаси деб атади.
АҚШ Конгрессининг икки аъзоси Стив Коен ва Жо Вилсон бу мамлакат Конгрессига махсус бир режани тақдим этиб уни Путин Россиянинг келаси президенти сайловлари яъне 2024 йилги сайловларида ғалаба қозонган тақдирда уни расман тан олмасликка чақирдилар.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, АҚШ Конгрессига тақдим этилган бу лойиҳани қабул қилиб бўлмайдиганини таъкидлади.
У сўз сўзларида бу режа яна бир бор АҚШ давлатини расман бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашаётганинг далилидир деб изоҳлади.
Россия Думаси раиси Вячеслав Володин ҳам АҚШнинг Конгрессининг Путин Россиянинг келаси президенти сайловлари яъне 2024 йилги сайловларида ғалаба қозонган тақдирда уни расман тан олмаслик тўғрисидаги режасини Россия халқининг ўтган президентлик сайловлари яъне 2018- йилги сайловарида Путин фойдасига тўғри танлов қилишганини кўрсатган деб маълум қилди.
Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова ҳам бу мамлакатнинг 24 телеканали билан суҳбатда АҚШ Конгресснинг бу режаси бир мустақил давлатининг ички ишларига аралашишдир дея айтди.
Россия федерацияси кенгашининг Халқаро ишлар қўмитаси раиси Владимир Жабаров ҳам бу мамлакат президентлик сайлови бўйича бундай қарорни танқид қилиб, бу резолюция Россия ва АҚШ алоқаларига путур етказади деб эслатди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президентлик сайловлари 2024- йилнинг 7 март кунида ўтказилиши кутилмоқда ва Россия конституциясига асосан Владимр Путин яна икки муддатга сайланиш ҳуқуқига эгадир.