ноябр 24, 2021 17:35 Asia/Tashkent
  • Россия гипертовушли ракеталарга қарши кураш учун С500 ва С 550 ни бирлаштирмоқчи
    Россия гипертовушли ракеталарга қарши кураш учун С500 ва С 550 ни бирлаштирмоқчи

Россия Мудофаа вазирлигининг манбаларидан бири Москва ҳукумати ракета ва космик таҳдидларга қарши кураш учун С-500 ва С -550 ракета ҳужумига зид системаларини бирлаштириб фойдаланиш ниятидадир деб маълум қилди.

Россия ҳарбий расмийларидан бири, С-550  эса С-500 ўрнини боса олмайди чунки бу система  С-500 дан илғорроқдир ва аслида у енгилроқ версия бўлиб унинг жанговар мақсадлари олдинги туридан фарқ қилади деб қўшимча қилди.

Унга кўра, С-500 ва С-550 Россиянинг янги ҳаво мудофаа тизими бўлади ва стратегик нишон ва объектларни товушдан тез учувчи ёки гипертовушли ракеталарда ҳимоя қилади.

Сўнгги пайтда  Россия қитъалараро баллистик ракеталарини, қанотли ракеталарни ва товушдан тез учадиган ракеталарни тутиб олишга қодир бўлган янги ҳаво мудофаа системасини синовдан  ўтказганини маълум қилди.

Россия Бош вазири ўринбосари Юрий Борисов  ҳам Россия ҳукумат ўзининг С-500 “ер-ҳаво” ракета тизимини синовдан ўтказишни якунлагани ва уни қуролли кучларига етказиб бера бошлаганини маълум қилди.

 

Ёрлиқ