Толибон ва АҚШ блокланган Афғонистон маблағларини озод қилиш хусусида музокара қилишади
Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби АҚШ ва Толибон вакиллари ўртасидаги музокараларни бошланганини тасдиқлаб, музокара чоғида Афғонистоннинг музлатилган маблағларини озод қилиш бизниг устувор вазифамиздир деб айтди.
Толибон муваққат ҳукумати наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид, Толибон вакилларини Доха келишуви доирасида АҚШ вакиллари билан учрашиб туришибди ва бу фойдали бўлишига умид қиламиз деб таъкидлади.
Забеҳулло Мужоҳид ўз сўзларида, учрашувларнинг давом этиши билан афғон халқининг пулларини тортиб олиш учун замин яратишига умид қиламиз деб қўшимча қилди.
Толибон наттоғи шунингдек биз ўз мажбуриятларимизни бажарамиз ва АҚШ Доха келишуви бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилишга чақирамиз деб таъкидлади.
Хабарларга биноан, тахминан 10 миллиард доллар афғон пули АҚШ ва Европа томонидан музлатиб қўйган.
Бундан ташқари кеча Толибон муваққат ҳукумати жамоат ишлари вазири Абдулманнон Умарий Халқаро ҳамжамиятни Афғонистон масалаларига бефарқ бўлишда айблаб, дунё Афғонистон билан алоқа ўрнатмоқчи бўлса, ҳукуматни яъне Ислом аирлигини тан олиши керак деб иддао қилди.
Абдуманнон Умарий шунингдек, дунё Афғонистондаги муаммолар ва инқироз ҳақида гапиради, лекин уни ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилмаяпти деб айтди.