Лукашеко Белорус-Поьша чегараси яқинидаги қочқинлар билан учрашди
(last modified Sat, 27 Nov 2021 12:18:40 GMT )
ноябр 27, 2021 17:18 Asia/Tashkent
  • Лукашеко Белорус-Поьша чегараси яқинидаги қочқинлар билан учрашди
    Лукашеко Белорус-Поьша чегараси яқинидаги қочқинлар билан учрашди

Белорус президенти Александр Лукашенко Белорус-Польша чегарасидаги қочқинлар орасида сўзлаган нутқида, Варшава расмийларини бу одамларни Германияга боришларига ёрдам беришларини сўради.

Интерфакс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Лукашенко кеча  Яқин Шарқниг айрим бошпана изловчиларини тўпланаётган Польша билан чегарадош ҳудудларига борди.

Белорус президенти қочқинлар ва бошапана изловчилар бўлган  чегара минтақасидаги Брозги логистик ва транспорт марказига борганида  бошпана изловчилар гуманитар ёрдамга эҳтиёж сезаётганидан ишонч ҳосил қилди.

Лукашенко шунингдек,  бошпана изловчилар ўртасидаги сўзларида,  Полбша давлатини бу одамлага  бу мамлакат ҳудудларида ўтиб ўз хоҳишлариааида Германияга боришларига рухсат беришини сўради.

Белорус президенти ҳозирги миграция муаммоларини осонлик билан ҳал қилиш мумкин, аммо афсуски бу Минск давлатига қраши сиёсий масалага айланган деб таъкидлади.

Ўтган ҳафталар ичида минглаб бошпана изловчилар, жумладан аёллар ва болалар Европа Иттифоқи мамлакатига кириш умидида Белоруссия ва Польша чегаралари яқинида тўплашган. Польша эса  қочқинлар ва бошпана изловчиларни олдини олиш мақсадида чегара кучлари ва армиясини бу минтақага сафарбар этган.