Белорус ва НАТО ўртасидаги кескинликлар кучаймоқда
Белорус президенти Александр Лукашенко НАТО томонидан эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларни олдини олиш учун Россия атом қуролини ўз ҳудудида жойлаштириш қарорини маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Лукашенко ўз сўзлаларида, НАТО Польша ҳудудларида ядро қуролини жойшлаштирганида, Белорус ҳам Россияга ўз тўпроғида ядровий қуролларини жойлаштиришига рухсат беради деб изоҳлади.
ОАВ хабарларига кўра, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Германия ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришдан бош тортса қуроллари Европани бошқа мамлакатларида жумладан Германиянинг шарқидаги мамлакатларида жойшлатирилади деб таъкидлади.
Белорус президенти, шунингдек бунданй вазиятда энг самарали қурол бўлган ядро қуроллари бу мамлакатда жойлаштирилади. Биз Белорусда бундай қуролларнии жойлаштиришга тайёрмиз деб аниқлик киритди.
Совет Иттифоқи қулаши ва парчаланишидан сўнг "Туполев" русумли ўнлаб қитъалараро ракеталар ва 1000 дан ортиқ тактик ядро каллаклари Белорус ҳудудларида қолганди.
Минск давлат қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани тузганидан кейин, бу қуролларни Россияга топширига рози бўлди.