Украина президенти Россия армияси қаршисида тура олишни иддао қилди
Украина президенти бу мамлакат қуролли кучлари Россиянинг ҳар қандай агрессиясига қарши тура олишга қодир бўлганини иддао қилди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Украина президенти Владимир Зеленсикий ўз баёнотида, Украина армияси мамлакат эркинлиги ва суверенитетини Россия агрессиясидан ҳимоя қилиш бўйича ўз миссияларини бажаришга тайёр деб даъво қилди.
У шунингдек Украина қуролли кучлари ўз қудратига ишонади ва душманнинг ҳар қандай режаларини барбод қилади деб айтди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Владимир Зеленский билан бу мамлакта инқирози хусусида гаплашган.
АҚШ ТИВ матбуот котиби Тед Прайс ҳам мухбирлар билан суҳбатда, АҚШ НАТОнинг очиқ эшиклари сиёсатларига риоя қилади ва бу коалиция ҳар қандай агресия ва тўсқинликлар қаршисида лозим даражада тайёр бўлиши керак деб таъкидлади.
Украина ҳукумати эндиликда НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо бўлишга интилмоқда.
Россия эса Украинага бостириб кириши ва бу мамлакатга зарба беришни рад этиб буни Ғарб хом -хаёли деб баҳолаган.