Россия президенти Украина шарқида юз бераётган ҳодисаларни геноцидга қиёслади
Владимир Путин Украина ҳукуматининг бу мамлакат шарқий вилоятларидаги ҳаракатларини геноцидга қиёслади
Куни кеча Россия президенти Владимир Путин бу мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари ва маданий жомеа кенгаши йиғилишида мухбирларнинг Украина шарқидаги Донбасс вазият ва уни геноцидга ўхшайдигани тўғрисидаги саволига жавобан, бу минтақада содир бўлаётган воқеалар ва Украина давлатини бу мамлакат шарқидаги ҳатти-ҳаракталари дарҳақиқат геноцидга ўхшайди ва мамлакатда чоралар эҳтиёткорлик билан амалга тошириши керак деб айтди.
Путиндан ташқари куни кеча Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова ҳам ўтказилган матбуот конференцияда Украинани бу минтақа халқига қарши кураш мақсадида оғир артиллериясини Донбассга ўтказишда айблаб, Киев ҳукумати ҳар доим оташкесим келишуви олдидаги ўз мажбуриятларини бажараётгандек кўрсатамоқда деб таъкидлади.
Бошқа томондан Россия мудофаа вазири ўринбосари ва бу мамлакта армияси Бош штаби раиси Валерий Герасимов ҳам Украина шарқидаги кескинликларни кучаётгани тўғрисида огоҳлантириб, Украина расмийларини ихтилофни ҳарбийлар орқали ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат барбод бўлади деб баён этди.