Сурия ва Россия Ҳалабдаги террористларга қарши авиазарбалар беришни тўхтатдилар.
(last modified Tue, 18 Oct 2016 14:27:46 GMT )
октябр 18, 2016 19:27 Asia/Tashkent
  • Россия мудофаа вазири
    Россия мудофаа вазири

Россия мудофаа вазири Ҳалабдаги террорчилик гуруҳларга қарши Россия ва Сурия армияларининг авиазарбалар беришни тўхтатишгани ҳақида хабар берди.

Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бу мамлакат қурролли кучлари қўшма штаби йиғилишида сўзлаган нутқида, Россия ва Сурия армиялари  бугун Гринвич вақти билан соат 7:00 дан бошлаб Ҳалабдаги террористларга ҳаводан зарба беришни тўхтатишди деб эълон қилди.

Шойгу шунингдек  муддатдан олдин авиазарбалар беришни тўхтатиш Сурияда инсонпарварлик оташесимни жорий қилиш учун жуда муҳимдир деб иайтди.

Ҳалаб шаҳридан тинч аҳолини чиқарилиши учун замин яратиши кутилаётган инсонпарвлик оташкесим пайшанба куни жорий этилиши айтилади.