Киев давлати Европа Иттифоқини Россияга қарши санкциялар қўллашга чақирди
(last modified Thu, 16 Dec 2021 12:12:45 GMT )
декабр 16, 2021 17:12 Asia/Tashkent
  • Киев давлати Европа Иттифоқини Россияга қарши санкциялар қўллашга чақирди
    Киев давлати Европа Иттифоқини Россияга қарши санкциялар қўллашга чақирди

Украина президенти Европа Иттифоқини Россиянинг эҳтимолий ҳужумларини кутмасдан Москва ҳукуматига қарши янги санкцияларни жорий қилишга чақирди.

Украина президенти Владимир Зеленский  Украина давлатини Россия билан кескинилкларни камайтириш мақсадида музокара ўтказишга таёрлигини билдириб Россия президенти Владимир Путин  ҳозиргача музокара столига ўтиришдан воз кечган деб иддао қилди.

Украина президенти шунингдек,  Россиянинг эҳтимоилй ҳужумларини кутмасдан Москвага қарши санкция қўллаш Украина учун муҳимдир чунки санкциялар ҳуумлардан кейин қўлланса моҳиятан маъносиз бўлади деб таъкилади.

Ғарбнинг Россияга қарши пропагандаси давом этаётган  вазиятида Британия Бош вазири Борис Жонсон ва Германия ТИВ раҳбари Аналана Бурбок ҳам  кеча телефон орқали суҳбатида, Россиянинг Украинага қарши эҳтимолий ҳужумлари  фожеали бўлади ва  Лондон ва унинг иттифоқчиларининг томонидан жуда қтатиқ иқтисодий санкциялар ракетасига сабаб бўлади деб иддао қилдилар.

Ғарб давлатлари айниқса АҚШ бир неча ҳафта олдин  ОАВдаги аноним манбалар хабарлар орқали билвосита изоҳларида  Россияни Украинага қарши эҳтимоилй ҳужумда айбладилар.

Россия эса бир неча бор бу иддаоларни рад этиб, Украина билан чегарасидаги ҳарбий иштроки оддий ҳарбий ҳаракатдир деб баҳолаган.