Покистон Бош вазири Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги йиғилишида АҚШни огоҳлантирди
Покистон Бош вазири АҚШ давлатини Афғонистонга нисбатан ҳатти-ҳаракатлари ва сиёсатлари тўғрисида огоҳлантирди.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Покистон Бош вазири Имрон Хон Исломобод шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Афғонистон бўйича фавқулодда 17 чи саммитининг очилиши маросимида, АҚШнинг Афғонистонга нисбатан ноўрин позицияларини танқид қилиб, Вашингтон ҳукуматига хитобан, Афғонистондаги тартибсизликлар ва хаос ҳеч бир томон фойдасига эмас ва Афғюонистондаги нотинчликлар авж олиши оқибатлари фақат Эрон ва Покистон билан чекланмайди деб таъкидлади.
Имрон Хон АҚШга хитобан, АҚШ ўз ҳатти-ҳаракатини ўзгартириш ва ё қайта кўриб чиқиши керак чунки Афғонистон ўз активлари ва банк системаларидан фойдаланмаганида, қандай қилиб ички муаммолари ва иқтисодий инқирозига ечим топиши мумкин деб савол оҳангида мурожаат қилди.
У шунингдек Халқаро ҳамжамиятни Афғонистон халқига ёрдам бериш учун зудлик билан лозим чоралар кўришга чақирди.
Покистон Бош вазири ўз сўзларининг бошқа қисимда, Афғонистон халқига ёрдам кўрсатиш ва бу мамлакатга гуманитар ёрдамлар жўнатиш, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг муҳим вазифаси ва биз учун диний ва мафкуравий бурчимиздир деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз бугун Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида Ислом ҳамкорилк ташкилотига аъзо давлатлар жумладан Эрон вакиллари иштирокида Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилиш мақсадидаги 17 саммити бошланди.