Владимир Путин Россияда террорчилик таҳдидлар камайганини олқишлади
Россия президенти Владимир Путин Россияда терактлар таҳдиди камайгаани учун мамлакта хавфсизлик кучларига миннатдорчилик билдирди ва бу вазиятни олқишлади.
Россия президенти Владимир Путин " Россия хавфсизлик агентлиги кучлари" куни муносабатидаги баёнотида Россия хавфсизлик агентликлари мамлакатда террорчилик таҳдидни камайтиришга муваффақ бўлганига тўхталиб, ўтган 11 ой ичида мамлакатда 61 жиноят жумладан 32 та теракт олди олинган деб изоҳлади.
Россия президенти, сўнгги йилларда терроризмга қарши курашнинг оғир ва ўта масъулиятли соҳасида сезиларли ривожланиш ва ижобий динамика кузатилди шунинг учун террорчилик таҳдид сезиларли даражада қисқартгарганига гувоҳмиз деб айтди.
У шунингдек ўтган 11 ой ичида 200 дан ортиқ теракт олди олингани ва террорчилик жиноятлар сони кескин камайди деб баён этди.
Путин ҳозирда муаммоли халқаро вазият ҳукм сураётганига ишора қилиб, ҳозирги муаммолар ва хавф -хатарнинг моҳияти ва кўлами хизматларга бўлган эҳтиёжини икки баравар кўпайтиради деб аниқлик киритди.