Январ 09, 2022 14:44 Asia/Tashkent
  • Россия ҳукумати: Москва АҚШ босимларига таслим бўлмайди
    Россия ҳукумати: Москва АҚШ босимларига таслим бўлмайди

Москва ва Вашингтон вакиллари ўртасида Женева йиғилиши остонасида Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков, АҚШ босимларига тан бермасликларини маълум қилди.

Россия ва АҚШ расмийлари  эртага  10- январь куни стратегик барқарорлик тўғрисида музокара ўтказишлари кутилмоқда.

 Бундан ташқари Россия ва НАТО кенгаши йиғилиши  12 январь Брюсселда ўтказилиши ва ЕХҲТ йиғилиши ҳам шу ҳафта пайшанба уни  Венада ўтказилиши кутилмоқда.

 Россия ТИВ раҳбари ўринбосари  Спутник ахборот агентлиги билан суҳбатда,  музокаралардан олдин Вашингтон ва Европа Иттифоқининнг хавфсизлик кафолатлар мавзулари тўғрисида юбораётган айрим сигналлари умидсизликка сабаб бўлмоқда деб қўшимча қилди.

 Россиянинг ушбу расмийсининг айтишича, Москва ҳукумати  АҚШ ва Ғарб билан келаси музокараларга оптимистик қарашга эга бўлмаганини таъкидлаб,  Ғарб давлатлари бизга нима кераклигини тушуна олмайди. Бизга ҳуқуқий кафолатлар керак жумладан НАТОни янада кенгайтирмаслик ва НАТОда Россияга қарши ҳатти-ҳаракатларни тўхтатишини истаймиз деб айтди.

Рябков сўзларининг бошқа қисмида, АҚШ ва НАТОнинг бир томонлама ёндашуви хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар учун асосий бўла олмайди деб қайд этди.

 

Ёрлиқ