Россия армияси Украина чегараси яқинида ҳарбий машқлар ўтказди
Киев давлати билан боғлиқ масалалар юзасидан Москва ҳукумати ва Ғарб давлатлари ўртасида давом этаётган кескинликлар ортидан, Россия ҳарбийлари Украина билан чегараси яқинида ҳарбий машқлар ўтказди.
АҚШ томонини Женева музокараларида Россияни Украина чегараси яяқинида юз минг нафар ҳарбийларини орқага қайтаришни сўраганинг бир кунидан кейин, Россия Мудофаа вазирлиги ҳам 3000 га яқин россиялик ҳарбийлар жанговар тайёргарликдан ўтганини жумладан 4 минтақада тахминий жанглар олиб боришини маълум қилди.
Россия ҳарбий машғулотлари Украина чегараси яқинида ўқ-дорилар, кўп сонли қўшин ва зирҳли техника, жумладан бир нечта танклар иштирокида бўлиб ўтди.
Ўтган чоршанба куни АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Москва давлатининг Украинага эҳтимолий ҳужуми билан боғлиқ хиёлий инқироз ҳақидаги даъволари давомида, Россия Украинага ҳужум қилганида ёки уни беқарорлаштирганида биз Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар қўллаймиз деб айтди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков ва унинг АҚШлик ҳамкасби Vendi Sherman кеча Женевада учрашганида хавфсизлик бўйича музокараларни бошладилар.