Январ 17, 2022 15:22 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда ТАПИ газ қувурлар лойиҳасини амалга ошириш вақти маълум қилинди
    Афғонистонда ТАПИ газ қувурлар лойиҳасини амалга ошириш вақти маълум қилинди

Толибон муваққат ҳукумати ТИВ-и Афғонистон ҳудудидаги ТАПИ газ қувурлар линиясини бошланиши вақтини март ойи деб эълон қилган.

 Толибон муваққат ТИВ матбуот котиби Абдулқаҳҳор Балхий Твиттер саҳифасида, бу ҳаракат ТИВ раҳбари Амирхрон Мутаттақий  ва Туркманистон  Бош вазири ўринбосари ва ТИВ раҳбари Рашид Мередов  учрашувида  ТАПИ газ қувури лойиҳасинми бошланишини март ойи этиб белгилланганини қўшимча қилди.

 Толибон ТИВ матбуот котиби шунингдек  Толибон ҳаракати ва Туркманистон томонлари  Ашхободдаги учрашувда икки томонлама дипломатик ва иқтисодий алоқалар билан бир қаторда ТАПИ  газ қувуридан ташқари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ҳам муҳокама қилган деб аниқлик киритди.

Абдулқаҳор Балхий ўз сўзларида  Афғонистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарари ТАПИ лойиҳаси бўйича музокараларни давом эттириш мақсадида 22 январь куни Кобулда учрашув ўтказишга келишиб олган деб изоҳлади.

Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий  3 кун аввал Туркманистонга сафари делегацияга раҳбарлик қилган эди.

 ТАПИ газ қувури лойиҳаси Туркманистондан бошлаб, Афғонистон ва Покистондан ўтиб Ҳиндистонга етиши кутилмоқда.  Толибон ҳаракати бундан аввал  Афғонистон ҳудудидаги қувур лойиҳасини  30 минг аскарни ишга жойлаштииш орқали лойиҳа хавфсизлигини таъминлашга ваъда берган эди.

 

Ёрлиқ