Пентагон: Тожикистон ва Ўзбекистондаги Афғонистон собиқ ҳукумати вертолётлари Толибонга топширилмайди
АҚШ Мудофаа вазирлиги Афғонистоннинг собиқ ҳукумати вертолётлари Толибон томонидан фойдаланилиши учун бу мамлакатга қайрилмаслигини маълум қилди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Карби матбуот анжуманида, Пентагон ушу вертолётлар тақдирини ҳал қилиш устида ишламоқда деб айтди.
У сўзларининг бошқа қисмида вертолётлар тақдири ҳақида батафсил маълумот беради аммо улар Афғонистонга юборилмайди, чунки Толибон улардан фойдаланади деб қўшимча қилди.
Афғонистонинг собиқ ҳукумати қулагани ортидан бу мамлакат ҳарбий -ҳаво кучларига бир қатор учувчилари Тожикистон ва Ўзбекистонга учиб ўтгандилар.
Толибон мудофаа вазири Муҳаммад Яъқуб яқинда Тожикистон ва Ўзбекистонни Афғонистоннинг собиқ ҳукуматига тегишли вертолётларни қайтаришлари тўғрисида огоҳлантирганди.