Январ 21, 2022 18:09 Asia/Tashkent
  • Россия, Эрон ва Хитой биргаликдаги ҳарбий машғулотларини ўтказдилар
    Россия, Эрон ва Хитой биргаликдаги ҳарбий машғулотларини ўтказдилар

Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат ҳарбий кемалар ва ёрдам кемалари Эрон билан қўшма машғулотлар, денгиз нишонларига артиллерия ҳужумлари ва қароқчиликка қарши курашни машқ қилганини маълум қилди.

Интерфакс ахборот сайтининг ёзишича, бугун Россия Мудофаа вазирлиги  тарқатган баёниясида  Ҳинд океани шимолида Эрон ва Хитой қўшинлари билан ўтказилган қўшма ҳарибй машқларни шарҳлаб берди.

Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Россиянинг 14 ҳарбий кемаси ва 3 хил флотдан ёрдам кемалари жумладан  Варяг ракета крейсери, " Адмирал Трибутс" сув ости кемаси ва Россия Тинч океани флоти танкери Борис Батума кемаси ҳам машғулотларда қатнашдилар.

Денгиз қароқчиликига қарши кураш ва денгиздаги ёрдам амалиётларини машқ қилиш мақсадида ўтказилган машқлада  Россиянинг ҳарбий кемалари ҳамда Эрон ва Хитой ҳарбий-денгиз кучлари  денгиздаги нишонларга қарши артиллерия ҳужумлари, қўшма тактик манёврлари ва нажот ва қидириш амалиётларини ижро этдилар.

Россия , Эрон ва Хитой  қўшма машғулотларида қароқчилар томонидан қўлга олинган кемани нажот бериш амалиётлари ҳам муваффақиятли ўтказилди.

Шу ҳолда Эрон армияси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони адмирал Шаҳром Ироний Эрон денгиз флотининг Хитой ва Россия денгиз кучлари билан энг юқори даражада мувофиқлаштириш в аҳамкорлик қлишни эълон қилди.

"2022 денгиз хавфсизлик камарининг бирлаш машқлари" Эрон, Россия ва Хитой қўшинлари иштирокида Ҳинд океани шимолида бошланганди

Ҳарбий  машқлар  " тинчлик ва хавфсизлик учун бирга бўлайлик" шиори остида  17 минг километр квадрат масоҳатда  ва тинчлик ва дўстлик мурожати билан ўтказилди.

 

 

Ёрлиқ