Украина армияси: Россия Украина шарқида ўз ҳарибй кучлари ва техникларини жойлаштирмоқда
Кеча Украина армияси разветкаси Россия ҳукумати ҳарбий техника, қурол яроқ, артиллерия ва 7 минг аскарларини Украина шарқига юбориш ҳолидадир деб маълум қилди.
Нью-йорк таймс газетасининг ёзишича, Украина ҳарбий разветкаси ўз баёнотида, Россия ҳимояти остидаги кучлари интенсив ўқув курсларидан сўнг Донецк ва Луганскда жойлаштирилаётганини қўшимча қилди.
Нью-йорк таймснинг ёзишича, бу қўшинлар сони маълум эмас, аммо Украина хавфсизлик хизматининг юқори мартабали мулозими уларнинг сонини камида 1000 нафарни ташкил қилганини даъво қилгагн.
Украиналик бу хавфсизлик мулозими шунингдек қўшинлар кичик гуруҳларга бўлинган ва уларнинг миссия жойига ҳаракати тахминан 3 ҳафта олдин бошланган деб қўшимча қилди.
Кремль саройи Киев ҳукумат ва Ғарб давлатининг Россия Украинага ҳужум қилиши мумкин деган иддаоларни рад этди.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам Москва ғарбийй қўшнисига ҳужум қилишни режалаштиргани йўқ деб таъкидлаган.