БМТ Афғонистондаги гуманитар вазиятдан хавотир билдирди
(last modified Sat, 22 Jan 2022 11:51:52 GMT )
Январ 22, 2022 16:51 Asia/Tashkent
  • БМТ Афғонистондаги гуманитар вазиятдан хавотир билдирди
    БМТ Афғонистондаги гуманитар вазиятдан хавотир билдирди

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари Афғонистондаги вазиятдан хавотир билдириб, мамлакатда миллионлаб инсонлар гуманитар фалокатга дуч келаётганини маълум қилди.

Бугун БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари  баёнотида, Толибон муваққат ҳукумати делегациясини Норвегияга сафар қилганини таъкидлаб, Афғонистондаги миллионлаб муҳтож одамларга ёрдам бериш учун барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар Толибон билан мулоқот қилиши керак деб  қўшимча қилди.

Яқин кунларда Норвегияда  Афғонистон бўйича йиғилиши ўткаилиш режалаштирилган унга Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишла вазири ҳам таклиф қилинган. Бу эса Толибон ҳаракатининг делегациясини Европага илк сафаридир.

 Толибонни Афғонистон ҳокимиятини эгаллаганидан 5 ой ўтгани ва  ҳеч бир мамлакат томонидан расман тан олинмагани вазиятида, айрим давлатлар  кам бўлсада бу гуруҳ билан алоқа ўрнатишга уринмоқда.

Франция ахборот агентлиги, Толибоннинг ҳокимиятни эгаллаганидан кейин Европага илк сафари бўлган бу сафар хусусида хабар бериб сафар жараёнида Толибон расмийлари  Ғарб расмийлари билан  инсонпарварлик ёрдамлар ва инсон ҳуқуқлари масалалари хусусида музокара қилишади деб маълум қилди.

 

Ёрлиқ