БМТ: Афғонистон ҳукуматида аёлларнинг бўлиши Толибон билан ҳамкорлик қилишнинг шартидир
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистондаги вазият ҳақида ҳисобот берганидан сўнг, бу мамлакат ҳукуматида аёллар бўлмаса, Толибон билан глобал ҳамкорлик бўлмайди, деб таъкидлади.
Афғонистоннинг БМТдаги вакиллик ўрнини топшириш Толибон ҳаракатининг халқаро ҳамжамиятга қўяётган жиддий талабларидан биридир. Бироқ, халқаро ҳамжамият бу ҳукуматни тан олишнинг биринчи шарти сифатида инклюзив ҳукумат тузиш ва аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилишни эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТнинг Афғонистон бўйича махсус координатори Феридон Синирлиўғли ҳисоботини баҳолаб, ушбу ташкилот Хавфсизлик кенгаши шундай деб таъкидлаган:Афғонистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакиллик ўрнини ва Толибон билан бошқа глобал алоқаларни бу мамлакат ҳукуматида афғон аёллари иштирокисиз ишониб бўлмайди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши баёнотига кўра:Афғонистоннинг глобал институтлар ва тизимларга ҳар қандай расмий реинтеграцияси афғон аёлларининг иштирокини талаб қилади.
Баёнотда қўшимча қилинган:“Аёллар ва қизларнинг асосий ҳуқуқлари, жумладан, таълим олиш, меҳнат қилиш ва жамоат ва сиёсий ҳаётда вакиллик қилиш ҳуқуқи, ҳукуматнинг асосий мажбуриятларининг бир қисми бўлишдан ташқари, узоқ муддатли ҳукумат салоҳияти ва иқтисодий ўсиш даражасини ошириш учун зарурдир"
Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши ушбу ташкилот бош котиби Антониу Гутерришдан Афғонистондаги мавжуд вазиятга мустақил баҳо беришни сўраган эди.
Бироқ, Толибон бу баҳога муносабат билдирган:Кобул ҳукумати барча фаолиятида мамлакатнинг диний қадриятлари ва миллий манфаатларини ҳисобга олиши шарт ва бу давлатнинг ички ишларига ҳеч кимнинг аралашувига йўл қўймайди.