Хитой армияси: Биз ҳар қандай ташқи провокацияга жавоб беришга тайёрмиз
(last modified Sat, 29 Jan 2022 09:50:36 GMT )
Январ 29, 2022 14:50 Asia/Tashkent
  • Хитой армияси: Биз ҳар қандай ташқи провокацияга жавоб беришга тайёрмиз
    Хитой армияси: Биз ҳар қандай ташқи провокацияга жавоб беришга тайёрмиз

Хитой ҳарбий-денгиз кучлари бир қатор ҳарбий машғулотларда Пекин қишки Олимпия ўйинлари вақтида ҳар қандай провокацион ҳаракатларга қарши туришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Ву Тсян мамлакат Пекин қишки Олимпия ўйинларининг “хавфсиз ва шонли” ўтишини таъминлашини ва Халқ озодлик армияси ҳар қандай вазиятга тайёр эканлигини айтди, деб ёзади ИСНА Соутҳ Чина Морнинг Пост нашрига таяниб.

Хитой Мудофаа вазирлиги вакили сўнгги ҳафталарда АҚШнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий манёврлари ва АҚШнинг баллистик ракета билан жиҳозланган сув ости кемасининг Гуамга етиб келишига изоҳ берди. Ву Тсян Американинг Мастин эсминетини аниқлаш режаларига ишора қилиб, Пекин ўтган апрел ойида Америка эсминетини Жанубий Хитой денгизида Хитойнинг Лиаонинг кемасини кузатганида, АҚШга кескин норозилик билдирганини қўшимча қилди. Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби яна қўшимча қилишича, ҳайратланарли томони шундаки, Америка томони узр сўраш ўрнига ҳарбий провокацияси билан фахрланяпти ва шуни айтиш керакки, Қўшма Штатлар узоқ вақтдан бери гегемонлик ва когнитив заифликдан азият чекмоқда.

Ёрлиқ