Лавров: Россия Ғарбдан мажбурий кафолатлар олишни истайди
“Москва Қўшма Штатлардан ваъдалар ўрнига мажбурий хавфсизлик кафолатларини беришини истайди”, — деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Фарс ахборот агентлигининг хабар беришича, Сергей Лавров якшанба куни НАТО ва АҚШ томонидан қонуний мажбурий хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш зарурлигини таъкидлаб, шундай деди: Улар ўз мажбуриятларини қандай бажаришлари ҳақида жавоб беришлари керак.
Лавров Россия қонуний манфаатларини тўлиқ ва тенг инобатга олган ҳолда бутун қитъада хавфсизликни таъминлайдиган қонуний мажбурий хавфсизлик кафолатларини исташини таъкидлади.
Айни пайтда Россия президенти Владимир Путин жума куни АҚШ ва НАТО Москванинг Украина бўйича хавфсизлик доирасида асосий талабларига жавоб бермаганини, бироқ музокараларни давом эттиришга тайёр эканини айтди.
17 декабр куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) билан хавфсизлик бўйича келишувлар лойиҳасини эълон қилди. Бу кафолатлар, хусусан, НАТО иттифоқининг шарқда янада кенгайиши ва собиқ Совет Иттифоқи давлатларининг унга киришини чеклайди. Лойиҳа, шунингдек, блокка Украина, бошқа Шарқий Европа давлатлари, шунингдек, Кавказ ва Марказий Осиёдаги ҳар қандай ҳарбий фаолиятдан чиқишни талаб этади.