феврал 07, 2022 13:49 Asia/Tashkent
  • АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги бўйича яна янгидан даъво қилмоқда
    АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги бўйича яна янгидан даъво қилмоқда

АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Россиянинг Украинага эҳтимолий бостириб кириши ҳақида янги даъво билан чиқди.

Қўшма Штатлар НАТОдаги иттифоқчилари ва Украинанинг ғарбпараст ҳукумати билан биргаликда Россияни Украинага бостириб киришда айблади. Россия эса Ғарбнинг Москва Украинага бостириб кириш ниятида экани ҳақидаги айбловларини рад этиб, АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчиларини кескинликни атайлаб кучайтираётганликда айблади.

ИРНА хабарига кўра, АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан “Оқим-2” газ қувури лойиҳаси Россиянинг Украинага бостириб кириши шароитида ишга туширилмаслигини айтди.

Россия газини Болтиқ денгизи орқали Германия шимолига ва у ердан Европанинг бошқа қисмларига етказиши керак бўлган “Оқим-2” газ қувури 2021-йил 10-сентябрда қуриб битказилди.

Ушбу газ қувури орқали Германияга йилига 55 миллиард куб метр Россия гази экспорт қилиниши керак.

АҚШ ва Европа давлатлари Россиянинг Украинага бостириб кириш қарорини айблаб, “Оқим” газ қувурига эмбаргони Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларга жавобнинг бир қисми деб аташди.

Ёрлиқ