НАТО шарқий қанотни кучайтирмоқчи
(last modified Tue, 15 Feb 2022 11:22:46 GMT )
феврал 15, 2022 16:22 Asia/Tashkent
  • НАТО шарқий қанотни кучайтирмоқчи
    НАТО шарқий қанотни кучайтирмоқчи

НАТО Мудофаа вазирлиги шу ҳафта Жануби-Шарқий Европадаги кучларини кучайтириш режасини ишга туширишни режалаштирмоқда.

АҚШ Россиянинг ғарбий чегараларига хавф туғдирувчи Шарқий Европадаги ҳарбий иштирокини кенгайтириш ва кучайтиришга интилаётгани сабабли Москва ва Киев ўртасидаги таранглик кучайди.

Реутерс агентлигига кўра, айрим дипломатлар Россиянинг Украина чегарасида ҳарбий кучларини кучайтиришига жавобан НАТО жануби-шарқий Европада тўртта кўпмиллатли жанговар гуруҳлар ва ҳарбий кучлар ташкил этиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Хабарга кўра, чоршанба ва пайшанба кунлари НАТО давлатлари мудофаа вазирлари ҳам ўзаро учрашиб, Қўшма Штатларни "Россиянинг яқин орада Украинага бостириб кириши" ҳақида огоҳлантириши туфайли  Болгария, Руминия, Словакия ва Венгрияда тўрт минг кишилик жанговар гуруҳларни жойлаштиришини маъқуллашлари кутилмоқда.

НАТОнинг юқори мартабали дипломати таъкидлади: Британия, Қўшма Штатлар ва бошқа иттифоқчилар томонидан илгари сурилган янги уруш гуруҳларини яратиш таклифи биз НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлашимиз учун биринчи ўринда ҳаракат.

Бу ҳаракат 2014-йилда Қрим Россияга қўшиб олинганидан кейин НАТО позициясида содир бўлган энг катта ўзгариш бўлади.

Бироқ кучларнинг ҳар қандай жойлаштирилиши Москванинг хавфсизлик талабларига зид келади.

Ёрлиқ