Путин: Россия Европа ва Украинада уруш бўлишини хоҳламайди
(last modified Wed, 16 Feb 2022 06:35:39 GMT )
феврал 16, 2022 11:35 Asia/Tashkent
  • Путин: Россия Европа ва Украинада уруш бўлишини хоҳламайди
    Путин: Россия Европа ва Украинада уруш бўлишини хоҳламайди

Президент Путин, Россия Европа ва Украинада уруш бўлишини истамаслигини ва шунинг учун у хавфсизлик кафолатлари ғоясини таклиф қилганини айтди.

ИРНА хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Кремлда Германия канслери Олаф Шултс билан қўшма матбуот анжуманида шундай деди:Ғарб давлатлари Россия чегарасида қурол-яроғ жойлаштиришдан тийилиши ва Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг (НАТО) Шарқий Европадаги ҳарбий иштирокининг кенгайишига йўл қўймасликлари керак.

Яна бир хабарда, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанбага ўтар кечаси АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон суҳбатида Ғарбнинг Москвага қарши риторикасининг кучайишини қабул қилиб бўлмаслигини айтди.

Тахминан икки ой олдин Америка оммавий ахборот воситалари Украина чегарасига 100 минг рус аскарини жойлаштиришга ишора қилиб, жосуслик қилишни ва 2022 йил бошида Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли ҳақида хабар беришни бошлади ва бу Шарқий Европада кескинликни кучайтирди. Россия бир неча бор Украина билан чегарада ҳарбий фаолиятни оддий ҳарбий ҳаракат деб таъкидлаган, бироқ АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россиянинг Украина билан чегарасида вазиятни кескинлаштиришга ҳаракат қилишда давом этмоқда.

НАТО шарқий қанотни кучайтирмоқчи

Зеленский иддао қилди: Россия чоршанба куни Украинага ҳужум қилади