Лавров: Украина инқирозининг тугаши Россияга боғлиқ эмас
Россия ташқи ишлар вазири инқирознинг тугаши ва Украинадаги вазият бўйича кескинлик Россияга боғлиқ эмаслигини, АҚШ ва унинг баъзи иттифоқчилари ҳамда Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) кескинликни келтириб чиқараётганини айтди.
“Россия 24” телеканали хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни Италия ташқи ишлар вазири Луиджи Ди Маё билан Москвада ўтказган қўшма матбуот анжуманида Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ ва Британия етакчилари ва расмийларини Украинадаги вазият юзасидан кескинлик яратишда айблади. Лавров, бу борадаги душманона сўзлар, Украинадаги инқироз ва вазият билан боғлиқ кескинлик қачон тугашини билмаслигини ва бу Россияга боғлиқ эмаслигини билдирди.
Ғарб ва Киев сўнг пайтларда Россиянинг 2022-йил бошида Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида даъво қилмоқда. Россия расмийлари бу айбловларни қатъиян рад этади, бироқ Украинанинг артиллерия ўқлари мамлакатнинг русийзабонлар яшайдиган шарқий қисмида давом этиши мумкинлигидан огоҳлантиради.
Россия Ғарб хавфсизликни таъминлаш мақсадида Украина билан Ғарб ҳамкорлигини камайтириш, жумладан, НАТО ҳарбий иттифоқини ўз чегараларигача кенгайтирмаслик ва НАТО қўшинларини минтақадан олиб чиқиб кетиш таклифларини илгари сурди.