Россия давлати Донецк ва Луганск республикаларининг мустақиллигини расман тан олди+ (видео)
(last modified Tue, 22 Feb 2022 06:00:51 GMT )
феврал 22, 2022 11:00 Asia/Tashkent

Россия федерацияси президенти Владимир Путин Москва ҳукуматини Донецк ва Луганск республикаларини расман тан олганини ва бу республикалар раҳбарлари билан Кремль сароийда дўстлик ва ҳамкорлик шартномалари имзоланганини эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча  Путин  сўзлаган нутқида,  бу икки республика расман тан олинганини маълум қилиб, Украинанинг ташкил топишининг тарихи ва сўнгги йилларда  мамлакат ўртасидаги жуда яқин ва тарихий муносабатлар ҳақида ҳам гапириб,  Совет иттифоқи даврида Россиянинг тарихий ҳудудлари Украинага берилган ва нима учун бундай қилгани аниқ эмас деб қўшимча қилди.

Россия президенти, ўз сўзларида, Украина ҳукумати  ядро қуролига эга бўлишни истайди ва Совет давридан қолган объектлардан фодйланиши шунингдек баъзи мамлакатлардан олиши мумкин бўлган ёрдамни ҳисобга олсак, у осонликка атом бомбасига эга бўлиши ҳам мумкин деб изоҳлади.

 У сўзларининг бошқа қисмида, Украина ҳукуматини хориж давлатлар назоратида эканлигини эслатиб,  Украина конституциясида мамлакат ичкарисида хорижий кучларни жойлаштирилиши тақиқлаган, аммо бунга қарамасдан Киев давлатини  НАТОнинг ўқув  базасини ташкил этгани ва бу аслида хорижий кучларнинг мавжудлигини англатади дея аниқлик киритди,

Россия президенти шунингдек Украинанинг НАТОга қўшилиши билан Россияга қарши таҳдидлар сезиларли даражада ошишини таъкидлаб, агар АҚШ ракеталари Украина ҳудудида жойлаштирилса Россиянинг Европа минтақасининг яъне Уралгача бўлган ҳудудлар бу ракеталар нишонига айланиши мумкин деб баён этди.

Россия президенти шунингдек санкциялар сиёсатига тўхталиб,  Ғарб ва АҚШ ҳар қандай вазиятда ҳам Россияга қарши янги санкциялар қўллайди, деб айди.

Бу чора-тадбирлар Россиянинг тараққиётини тўхтатиш учун ҳар қандай баҳоналар билан давом этади деб айтди Путин.