Россия ва Қозоғистон президентлари Украина масаласини муҳокама қилди
(last modified Wed, 23 Feb 2022 08:22:53 GMT )
феврал 23, 2022 13:22 Asia/Tashkent
  • Россия ва Қозоғистон президентлари Украина масаласини муҳокама қилди
    Россия ва Қозоғистон президентлари Украина масаласини муҳокама қилди

Қозоғистон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатларида, Украинадаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Бугун Россия президенти, Владимир Путин  қозоғистонлик ҳамкасби Қосим Жомарт Тўқаев билан телефон орқали суҳбатларида  уни  Украина вазияти хусусидаги Москва позициясидан хабар қилди.

Россия президенти ўз сўзларида, Москва ҳукуматининг икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида Қозоғистон билан яхшиқўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтириш тарафдори эканини яна бир бор таъкидлади.

Бошқа хабарга кўра,  кеча Россия ТИВ-и  Украина билан зиддият туфайли Европа Иттифоқининг санкуияларига муносабат билдириб, уни қоралади.

 Кеча Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича раиси Жозеф Боррел ҳам ЕИ  Россияга қарши янги санкциялар пакетга би овоздан рози бўлганини маълум қилди.

Боррель шунингдек санкциялар Украина суверенитетини бузишда алоқадор 27 жисмоинй ва юридик шахсга қаратилган деб изоҳлади.

 ЕИ ташқи сиёсати масъули шунингдек,  санкциялар Россиянинг молиявий бозорларга кириш имкониятига қаратилганини таъкидлаб, Россия қўшинлари ҳозирда Украина ҳудудида ва  бу Минск келишувини бекор қилинганини англатади деб қайд этди.

 

Ёрлиқ