март 02, 2022 16:48 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (14)
    Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (14)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва иқтисодий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Украина Миллий мудофаа ва хавфсизлик кенгаши раиси Украина президентини терор этишни режалаштирган чечен командорлари отряди йўқ қилинганини даъво қилди.

* Украина Фавқуллодда вазиятлар хизмати, Россия ҳужумлари  бошидан бери  2000 дан ортиқ украиналик ҳалок бўлгани ва  400  ёнғин олдини олинганини хабар қилди.

* Киев шаҳар ҳокими  Россия кучлари пойтахт яқинида тўпланган. Буча  ва Гостомел ҳудудларида тўқнашувлар давом этмоқда деб таъкидлади.

* БМТ ҳам можаролар туфайли 836 мингга яқин бошпана изловчи Украинани тарк этганини тасдиқлади.

*Россия ТИВ раҳбари Серегй Лавров  Ал-Жазира телеканали билан суҳбатда,  Москва ҳукумати Украинанинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслигини эълон қилди.

* РИА Новости ахборот агентлиги эса  Москвадаги Киев элчихонаси томидан  Украина байроғи туширилганини ёзди.

* АҚШ атом энергетика санотати  Украинада ортиб бораётган тўқнашувлар билан бир пайтда Россиядан уран импортини давм эттириши  учунОқ уйга босим ўказмоқда, чунки  бу арзон ёқилғи манбалари АҚШда электр энергияси нархини паст ушлаб туришида муҳим рол ўйнайди. АҚШ  ўз АЭСлари эҳтиёж сезадиган ураннинг ярмини  2020 йилда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан сотиб олган.

* Россия Бош вазири  Ғарб санкцияларига кўрсатган аксиламалида,  Россия мамлакатдан чет эл капиталини чиқиб кетишини вақтинча тўхтатган деб маълум қилди.

* Япония ҳукумати эса Россиянинг 6 амалдорлари жумладан президенти Владимирр Путин ва ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг активларни музлатиб қўйди.

 

Ёрлиқ