Украинадаги сўнгги воқеалар /28/
(last modified Tue, 08 Mar 2022 06:14:03 GMT )
март 08, 2022 11:14 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /28/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /28/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариати ҳозиргача Украина уруши жараёнида  406 дан ортиқ одам улар жумласидан 27 бола ҳалок бўлганини хабар қилди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссариати томонидан эълон этилган маълумотларга биноан айни пайтгача 1,7 миллион украиналиклар бу мамлакатни тарк этишга мажбур бўган.

* Огоҳ манбалар  ҳам НАТОга тегишли  100 дан ортиқ сунъий  йўлдошлар Россия кучларининг ҳатти -ҳаракатлари тўғрисида  Украина ҳарбийларига маълумот беришаётганини тасдиқлади. Бу эса АҚШ қуролли кучлари штаби раиси Марк Миллининг сўнги кунларда  бу мамлакатга қурол -яроқ етказиб бериши марказига айлнаган Украина билан чегарадаги махфий аэродромга боргани билан бир пайтга тўғри келмоқда.

*  АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби  Жон Карби  Вашингтон ва бошқа 14 давлат  Украинага қурол юборишмоқда ва бу мамлакат қуролли кучлари ҳам  Россияга қарши урушда бу қуролдан фойдаланишмоқда деб изоҳлади.

*  Россия президенти Владимир Путин кеча Европа кенгаши раиси Чарлз Мишел билан телефон суҳбатида  Украина нацистлари фуқаролардан тирик қалқон сифатида фойдаланаётганини маълум қилди.

* Украина президенти Владимир Зеленский эса янги видеомурожаатида  Украинага қарши ҳужумлар давомм этганида ва Россия Киевга зид ҳаракатларидан воз кечмаганида,  Москвага қарши санкцияларнинг янги пакети керак бўлади деб айтди.

Зеленский шунингдек бу  пакет  Россия нефтига нисбатан санкциялар ҳамда Украинага ҳарбий самолётлар юборишдан иборат бўлиши лозим деб қўшимча қилди.

* Россия Бош вазири ўзринбосари Александр Новак  АҚШ ва Европа давлатлари Россиянинг нефт импортини тақиқланганида жаҳон бозорларида  нефт нархи бир баррел учун   300 доллардан ошиши мумкинлигини хабар қилди.

*  Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда Европада газ нархи энг юқори даражасига етган ва илк бор тарихида  ҳар минг кубометр газ нархи 3 минг .900 доллардан ҳам ошган.

 

Ёрлиқ