Украинадаги сўнгги воқеалар /32/
-
Украинадаги сўнгги воқеалар /32/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, Максар компанияси сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар Россия қуролли кучлари карвонини Украина пойтахти- Киев томон ҳаракатланаётганини кўрсатганини эълон қилди.
* АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ҳам Вашингтон давлати Польша мамлакати орқали Украинага МИГ-29 русумли қирувчи самолётларни юбориш таклифини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди. Бундан олдин Украина президенти Владимир Зеленский АҚШдан Польша орқали МИГ-29 қирувчи самолётлари сотиб олишни сўраган эди.
* Бугун Британия транспорт вазири Грант Шопз Лондон ҳукуматини Россиянинг ҳар қандай самолётининг Британия ҳаво ҳудудига киришини жиноий ҳужум сифатида билиши ва бу қирувчи самолётларни мусодара қилиши мумкинлиини эълон қилди.
* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари бу иттифоқ АҚШнинг Россиядан энергия импортини тақиқлаш бўйича ҳаракатларини бажара олмайдигани бироқ Европа Комиссияи бу йил Россия ёқилғисига бўлган қарамликни камайтириш режага эга бўлганини хабар қилди.
* Хитой Ташқиқ ишлар вазирили ҳам Россиянинг нефт ва газ соҳаларига қарши киритилган санкцияларга ишора қилиб, Пекин бир томонлама санкцияларга кескин қаршидир чунки бу тинчлик ва хавфсизлик келтирмайди деб таъкидлади.
* Венгрия Бош вазири Виктор Урбан Венгрия давлатини Россия энергетикасига қарши киритилган эмбаргога қарши канлигини таъкидлаб, Россияга қарши бундай санкциялар Венгрияга номутаносиб оғир муаммо бўлиши мумкин деб баён қилди.
* Россия давлати санкциялар фонида хорижий захиралар ва тўловларда доллардан фойдаланишни қисқартирди.
* Украина президенти Владимир Зеленский Британия парламенти олдида видео алоқа шаклида нутқ сўзлаганида ҳеч қачон босқчинчи рус қўшинларининг танк ва артиллериясига таслим бўлмаймиз ва охиригача денгизда, ўрмон ва далаларда, кўча ва қирғоқларда курашамиз деб эълон қилди. Владимир Зеленсикй шунингдек Украина узра парвозларни тақиқланган ҳудуд яратиш чақириғини таркорлаб, Россияни тинч аҳолини ўлдиришда айблади.