Украинадаги сўнгги воқеалар /37/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Бугун Киев атрофида бир нечта портлашлар овози эшитилди. Ҳозиргача портлашлар Россия ва ё Украина кучари томонидан содир этилгани маълум эмас.
* СИ ЭН ЭН телеканалининг хабар қилишича Киев атрофида тўқнашувлар давом этмоқда. Шаҳар расмийлари энг шиддатли тўқнашувлар шимолий ҳудудлар, жумладан Буча, Ирпен ва Хосомелда бўлганини хабар қилишди. Украиналик расмийлар ҳам Киев шарқидаги Днепр дарёси яқинидаги тўқнашувлар кучайганини айтмоқда. Киев шаҳар ҳокими Виталий Кличко шаҳардаги озиқ-овқат ва дори-дармон захираси бир неча кунга етади ва рус кучлари Киевни қамал қилишни режалаштирмоқда деб эълон қилди.
* Россия мудофаа вазири бу мамлакат презиенти Путинга Россиянинг Украинадаги махсус амалиётлари Ғарб етакчиларининг рус ҳарбийлари режалаштирилган тўсиқлар ва қаршиликка дуч келаётгани ҳақидаи даъворларига қарамай яхши кетаётганини маълум қилди.
* Кеча АҚШ Молия вазирлиги санкциялар рўйхатига Россиянинг 50 нафар шахсларини қўшди.
* Россиянинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили ҳам кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишда Европа Иттифоқини Украинадан келаётган биологик таҳдидларни текширишини сўради. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя хавфсизлик кенгаши аъзоларга хавфли патогенлар Украина чегараларидан ўтиб Европа бўйлаб тарқалиши мумкинлиги ҳақда огоҳлантирди. У шунингдек АҚШ Украинадаги ўзи қўллаб-қувватланан биологик лабораторияларни халқаро текширувдан ўтказишга рухсат бермаётганини таъкидлади.
* Украина ҳаво кучлари Россия самолёти Украина ҳудудидан Белорус осмонида ўққа тутилгани ва бу Минскни урушга тортишга уринишдир деб иддаол қилди.
* Россия президенти Украинада Россияга ёрдам бермоқи бўлган кўнгиллиларга уруш кетаётган минтақада етиб боришига ёрдам бериш зарурлигини айтди. У шунингдек Сергай Шойгу фикрини маъқуллаб, Украинада мусодара қилинган Ғарбда ишлаб чиқарилган қуроллар Донецк ва Луганск республикалари кучларига берилиши керак деб эълон қилди.