Украинадаги сўнгги воқеалар /40/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Бугун Украина расмийлари Россия қуролли кучларини мамоакат ғарбида жойлашган Львов шаҳридаги ҳарбий базалардан бирига берган авиазарбалари ҳақида хабар қилишди. Львов шаҳри Польша чегараси яқинида жойлашган.
* Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков АҚШга хитобан айрим, мамлакатлар томонидан Украинага қурол етказиб берилиши нафақат хавфлидир, балки қурол-яроқ юкларини ноқонуний ҳарбий мақсадларга айлашнтирилишига сабаб бўлади деб огоҳлантирди.
* Россия Мудофаа вазирлиги Киев вилоятидаги Украина армиясининг дала қўмондонлик марказининг Краснопол пунктини йўналтирилган ракета орқали йўқ қилингани тасвирларини намойиш этди.
* Россиянинг Новости ахборот агентлиги ҳам Украина артиллерияси ҳужумида Волохнова касалхонасида 6 кишини ҳалок бўлгани ва бир қанчани жароҳатланганини хабар қилди.
* Украина ТИВ раҳбари Дмитро Колба Твиттер саҳифасидаги мурожаатида Россия эндиликда Херсон шаҳрида Халқ республикасини барпо этишга қаратилган сохта референдум уюштиришга уринмоқда деб эълон қилди.
* АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп бу мамлакатнинг амалдаги давлати ҳатти -ҳаракатини танқид қилар экан, Украинадаги ҳозирги вазият 3 чи жаҳон урушини бошланишига замин яратиши мумкинлигини таъкдлади.
* Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари Жайҳун Байрамов билан учрашганида биз Россия ва Украина ўртасидаги можароларни камайиши ва оташкесим ўрнатилиши ва инқрозда қабул қилиб бўладиган ечимга эришишлари тарафдоримиз деб айтди. У шунингдек ҳар қандай можаро фақат сиёсий ва дипломатик воситалар жумладан агар мавжуд форматлар ишламай қолган бўлса янги асослар ва мкеханизмлар яратиш орқали ҳал қилиниши керак деб баён этди.