Украинадаги сўнгги воқеалар /41/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Россиянинг Украинада махсус амалиётарини бошланганидан бери, рус кучлари Украинанинг 3 минг 687 та ҳарбий инфратузилмаларини вайрон қилганини хабар қилди. Россиянинг бу вазирлиги бу муддат ичида, Украинанинг 99 ҳарбий самолёти, 128 та ҳарбий дронлари, 1194 та танка ва бошқа зирҳли машиналари, 121 та кўп сонли ракеталари, 443 та артиллерия ва миномётлари йўқ қилинганини қўшимча қилди.
* Украина Мудофаа вазирлиги ҳам Россиянинг ракетаси нишонига айланган мамлакат ғарбидагни Львов гарби яқинидаги Яриев ҳарбий базасида хорижий қўшинлар борлигини маълум қилди. Львов шаҳар ҳокими Украина ғарбидаги ҳарбий объектга қилинган ҳужумда 9 киши ҳалок бўлгани ва 57 киши жароҳатланганини таъкидлади.
* Бугун Россия мудофаа вазирлиги, рус қўшинлари Донбасс ҳудудида бир суткада 14 километр илгарилаб минтақада 4 та шаҳарни назоратга олганини хабар қилди.
* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Украина узра парвозларни тақиқловчи ҳудуд яратиши 3 чи жаҳон урушни олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
* Швеция ТИВ раҳбари Ан Линден Стокголмнинг НАТОга қўшилиш эҳтимоли натижасида Кремлнинг жавоб ҳаракатлари ҳақидаги Россия огоҳлантиришларига тўхталиб, Россиянинг бизнинг мустақил қарорларимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб айтди.
* Россия ҳукумати ва Бош прокуратураси бу мамлакатнинг Украинага бостириб кириши сабаб фаолиятини тўхтатган ва ёки мамлакатни тарк этаётган хорижий компанияларнинг активларини миллийлаштириш таклифини кўриб чиқмоқда.
* Нью-йорк -таймс газетаси ҳам Россияда Ғарб компанияларига тегишли юзлаб самолётар бор ва уларни қайтаришга умид йўқ деб ёзди. Бу масала эса миллиардлаб доллар зарар демакдир. Ҳозирда Россияда Ғарб лизинг компаниялари 525 та самолёт ижарага олинган.