Украинадаги сўнгги воқеалар /42/
-
Украинадаги сўнгги воқеалар /42/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Рошотудей телеканали, дрон орқали олинган тасвирларда Мариупол шаҳрида Россия ва Украина кучлари ўртасида қуруқликдаги кучли тўқнашувар давом этаётгани акс этган. Россиянинг айрим кучлари ҳудудни ўз назоратига олишга уриниб шаҳарни бир неча томондан қамалга олган. Энди муваффақиятли операция Донецк армияси томонидан Мариупол яқинидаги Сартана шаҳрида амалга оширилмоқда ва ҳудуднинг катта қисми ҳозир бу армим назоратидадир деб хабар қилди
* Франция ахборот агентлигиниг хабар қилишича, Мариупол шаҳар ҳокими Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери, 2100 дан ортиқ Мариупол аҳолиси ҳалок бўлганини маълум қилган.
* Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги ҳарбий тайёргарлик марказига уюштирилган ҳужумда 180 дан ортиқ хорижлик ёлланма аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.
* Франция президенти АҚШлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида Россиянинг Украинага қарши ҳужумлари хусусида суҳбатлашди ва томонлар Москвга нисбатан санкцияларни янада кучайтиришни маслаҳаташдилар.
* Кеча Сербия халқи мамлаккат пойтахти Белград шаҳрида ўтказган митингларида Росся билан бирадмлигини эълон қилдилар. Сербия президенти Александр Вучич НАТОсиз ҳам бу мамлакат вазияти яхши эканлигини таъкидлаб, фақат Сербия армияси мамлакатни ҳимоя қила олишини қўшимча қилди
* АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси биз Хитой билан алоқада бўлиб уларга Россияга қарши санкцияларни бузиш муҳим оқибатларга сабаб бўлишини маълум қиламиз. Хитой Украинага бостириб киришидан олдин Путиннинг режаларидан хабардор бўлган. Биз Хитой Россияни қанчалик қўллаб-қувватлашишини кўриб чиқияпмиз деб маълум қилди.
* Хитой давлати тарқатган баёнотида, Пекиннинг устувор йўналиши Украинадаги кескинлик кучайишига йўл қўймаслик экани чунки " Украинадаги ҳозирги вазият ҳақиқаттан ҳам хавотирлар уйғотмоқда деб эълон қилди.
* Россия Молия вазири Антон Силиванов Россияга қарши санкциялар ҳақида берган интервьюсида, Ғарб санкциялари Россиянинг 640 миллиард долларлик валюта ва олтин захираларининг тахминан 300 миллиард долларини музлати қўйганини хабар қилди.