Украинадаги сўнгги воқеалар (53)
(last modified Sat, 19 Mar 2022 10:48:41 GMT )
март 19, 2022 15:48 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (53)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (53)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия Мудофаа вазирлиги  Иваново-Франкивск ҳудудидаги Украинанинг ракета омборини" Кинжал" товушдан тез учувчи ракеталар  ва Одесса яқинидаги Украина ҳарбий разветка марказларини Бастион ракета тизими билан нишонга олганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги  шунингдек ўтган кун ичида Украинанинг   69 та ҳарбий база, 3  S- 300 тизими нишонга олингани ва Украина армиясининг 12 та учувчисиз учоқлари йўқ қилинганини хабар қилди.

* Россия уруш бошлананидан бери Украина армиясига етказилган зарарларини қуйидагича изоҳлади: бу урушда ҳозиргача Украинанинг 196 та ҳарбий дронлари, 1438 та танки ва зирҳли машиналари ва 145 ракета учириш майдончаси йўқ қилинган.

* Украина армияси штаби қўмондонлиги  Россия қўшинларининг жанубий қисмидаги 8-армия қўмондони Андрей Мордовичов ўлдирилганини маълум қилди.

* Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги вакили Василий Небензя бу борада янги далиллар келтирди. Унга кўра,  бу ҳужжат Пентагоннинг  Украинадаги ҳарбий ва микробиал лойиҳаларни молиялашириш ва назорат қилишда ҳисса қўшаётганиданр далолат бермоқда.

 Украина Мудофаа вазирлигинг кўп сонли лабораториряларига тўғридан-тўғри йўналтирилган ушбу маблағларнинг умумий миқдори 32 миллион долларга тенг.

* Оқ уй ўз баёниясида АҚШ президенти Жо Байден кеча Хитой президенти Цзиньпин билан виртуал учрашувида Пекиннинг Москвага мумкин бўлган ёрдами оқибатларини айтиб ўтганини таъкидлади.

* Россия президенти Владимир Путин  Германия канслери Олаф Шульц билан телефон орқали суҳбатида, Киев тинчлик музокараларидан нореал таклифлар билан чиқишга уринмоқда деб айтди.

* Британия Мудофаа вазирлиги ҳам тарқатган абёнотида, Кремль ҳозиргача  ўзининг биринчи мақсадаларига эриша олмаган ва Украина хлаиқнинг қаршилиги ажабланарлидир деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ