Россия армиясини олдинга силжиши билан Украина Азов денгизига кириши тўхтатди
Россия кучлари Украина ҳудудларида олдинга силжишга давом этар экан, Украина кучларини Азов денгизига кириши номумкин бўлди.
Россия армиясининиг Украинада масхус ҳарбий операцияни бошланганининг 24-куни давом этар экан, бу мамлакат Мудофаа вазирлиги Украинада ҳозиргача 184 та ҳарбий дронлар ва 1412 танк ва зирҳли техника йўқ қилинганини маълум қилиб, бир кунда Россия кучлари Украинада 6 километр олдинга силжишини таъкидлади. Киев ҳукумати ҳам Россиянинг Мариуполдан қўшинларини олиб чиқиш таклифини рад этди.
Россия президенти Владимир Путин ҳам Қрим ярим оролини Россияга қўшилгани муносабатида сўзлаган нутқида, Қрим халқи нацистларга қаттиқ тўсиқ қўйиб тўғри иш қилди. Қрим ярим оролига нисбатан камситишлар ва таҳқирлар сабаб бу ярим орол Украинадан ажратилиши керак эди деб изоҳлади.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Хитой президенти Си Цзиньпин россиялик ҳамкасбига ҳозир урушни имкон қадар тезроқ тугатиш устувор вазифа эканлигини маълму қилганди.
Бундан олдин Владимир Путин, Россия Ғарбнинг ноқоний санкциялари сабаб бўлган муаммоларни енгиб ўтганидан кейин, охир-оқибат кучлироқ ва мустақилроқ бўлади. Россия қисқа муддатли иқтисодий манфаатлар учун ўз суверенитетини хавф остига қўядиган давлат эмас деб айтганди.