Москва давлати Россия ва Украина музокаралари чоғида оташкесим эҳтимолини рад этди
Россия президенти матбуот котиби Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар жараёнида ўт очишни тўхтатиш эҳтимолларини рад этди.
Эслатиб ўтамиз Россиянинг 24-феврал кунида Украинада махсус ҳарбий операциялари бошлаганидан бери, икки мамлакат ўртасида турли даражаларда музокара ўтказилган ва ҳозиргча кенг- қамровли оташкесимга сабаб бўгани йўқ.
Туркияда ҳам бўлиб ўтган, Россия ва Украина музокаралари сезиларли натижа бермади. Бу музокараларнинг ягона натижаси тинч аҳолини гуманитар йўллар орқали чиқариш учун айрим минтақаларда вақтинчалик оташкеим жорий этиш эди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича бугун Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремльда бўлиб ўтган матбуот конференция чоғида Москва ва Киев музокаралари жараёнида оташкесим эҳтимолини рад этар экан, Россия ва Украина президентлари ўртасида ҳар қандай йиғилиш ўтказилшидан олдин аввал асосий олға силжишларга эриша олиш зарур деб изоҳлади.
Песков ўз сўзларида Россиянинг Украина билан музокаралари керакли даражада ривожланмаётганини ва Москва Киев давлатидан тезроқ ва фаолроқ ҳаракат қилишга тайёрлигини билдирди.