Россия: Байденнинг ўғли Украинадаги ҳарбий биологик фаолияти билан боғлиқ
-
Россия: Байденнинг ўғли Украинадаги ҳарбий биологик фаолияти билан боғлиқ
Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ президенти ўғлининг Украинадаги ҳарбий биологик фаолияти, АҚШ Мудофаа вазирлигининг Украинадаги ҳарбий биологик фаолияти ва АҚШ муассасаларининг Украинадаги ҳарбий биологик марказлар билан алоқаси борлигини маълум қилди.
Руссиа Тодай хабарига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги АҚШнинг амалдаги ҳукуматига яқин бўлган муассасалар, жумладан, президент Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден бошқараётган фонд Украинадаги ҳарбий биологик фаолият билан шуғулланаётганини таъкидлади.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, жамғармада 2,4 миллиард доллардан ортиқ молиявий ресурслар мавжуд ва бу ҳужжатлар у билан АҚШ Мудофаа вазирлигининг асосий пудратчилари ўртасида яқин муносабатлар мавжудлигини кўрсатади.
Қўшма Штатлар ўзининг ғайриинсоний мақсадларидан келиб чиқиб, ўзининг биологик фаолиятини қўшни мамлакатларда ҳар томонлама жамлади. Россия президенти Владимир Путин қўшни мамлакатларда, хусусан, қўшни Украинада биологик агентларнинг мақсадли тўпламини ишлаб чиқиш Россия ва ўша давлатлар аҳолисига ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги биологик қуролларнинг яратилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади.