Украинадаги сўнгги воқеалар (54)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* АҚШ мудофаа системаси етакчиларидан бири, Россия Украинадаги кучлари қўллаб-қувватлаш учун Грузиядаги ҳарбийларини Украинага ўтказмоқда деб айтди.
* Украина армияси Россия қуролли кучлари қўмондонларидан бири, генерал Яков Разанцев Украина уруши жараёнида Херсон вилоятидаги Чернобойкодаги тўқнашувда ҳалок бўлганини иддао қилди.
* Россия Мудофаа вазирлиги Украинада уруш бошланганидан буён Россия қўшинлари қурбонлари сони 1351 нафар, украиналик аскарларнинг қурбонлари сони эса 14 мингдан ошган деб таъкидлади.
* БМТ ҳам Украинадаги жангларда ҳозиргача 1081 тинч аҳоли ҳалок бўлган.
* Кеча Россия президенти матбуот котиби пресс- конференция жараёнида, Москва давлати Вашингтондан АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байденнинг Украинадаги биологик лабораторияларни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида қўшимча маълумот олигга интилётганини айтди.
* Хитой Ташқи ишлар вазилиги матбуот котиби, Чжао Лицзян Украина ва Россия уруши ҳақида гапириб, НАТО ҳеч қачон тинчликка ҳисса қўшмади ва унинг украинадаги қуролли инқирозни янада кучайтирди деб таъкидлади.
* Иброинй тилидаги " Едиот Аҳаранот" газетаси ҳам айни пайтда Украинада бу режим армиясининг махсус бўинмаларининг собиқ сионист аскарларидан жумладан " Сайрат Меткал" дан иборат махфий тайёргарлик бўлинмаси иштирок этаётганини эълон қилди.