Украинадаги сўнгги воқеалар (57)
(last modified Sun, 27 Mar 2022 10:32:58 GMT )
март 27, 2022 15:32 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (57)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (57)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Евронюс ахборот агентлиги, Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби  сўзлаган нутқидлан парчалар келтириб,  Украинанинг 18 та учувчисиз кучлари уриб туширилиши ва денгизда жойлашган узоқ масофага мўлжалланган С-300 ракеталари ва тизимлари захираси йўқ қилингани ҳақида хабар қилди.

*  Россия мудофаа вазирлиги  Украина пойтахти Киев вилоятида Россияниг ҳарбий бўлинмалари ҳаракати ва уларнинг миллатчи кучлар ҳамда у ердаги Украина ҳарбийларига ҳужумлари акс этган янги суратларни эълон қилди.

*  Рус кучлари  Украинанинг Мариупол шаҳри аэропортини эгаллаб, шаҳардан қочишга уринган юқори мартабали украиналик ҳарбий қўмондонини қўлга олган.

*  Россия мудофаа вазирлиги  50 давлатга тегишли 67 хориижй кема миналар ва ўққа тутилишидан қўрқиб  Украина жанубидаги портларда қолиб кетганини маълум қилди. Москва давлати шунингдек  Қора денгиз  шимолида об-ҳаво ёмонлашса миналар 4 кун ичида Руминияга етиб бориши мумкинлигидан огоҳлантирди.

*  Бутун дунёда  20 мингга яқин кўнгиллилар, жумладан АҚШлик уруш ветеранлари ва эски  аскарлари Украина президентининг ёрдам чақирувчига жавоб беришди.

*  Украина ташқи ишлар вазири Вашингтон Киевга Полшага қирувчи самолётларини Украинага юборишга қарши эмаслигини маълум қилган. У шунингдек бу масала Полшага боғлиқ деб изоҳлади.

*  Британия Мудофаа вазирлиги Россия кучлари  украиналик ҳарбийларини қамал қилиш учун  сепаратистлар минтақларида тўплашган.

Рус кучлари  Донбасс шимолидаги Харков ва минтақа жанубидаги Мариуполодан олдинга силжишмоқда.

*  Финляндия президенти  YLE TV1  телеканали билан суҳбатда, Финляндиянинг НАТОга қўшилиши икки давлат чегараларида Россия билан доимий зиддияларни кучайтиришини айтган.

 

Ёрлиқ