Украинадаги сўнгги воқеалар (74)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i70850-Украинадаги_сўнгги_воқеалар_(74)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 06, 2022 11:25 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (74)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (74)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Кеча "Дейли Мил" газетаси АҚШ Украинага янги танштирилган  300 миллион долларлик ҳарбий ёрдами доирасида   10 та жуда кучли "Switch Blade 600"  худкуш дронларни юбормоқчи деб ёзди.

*  Кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  Хавфсизлик кенгаши йиғилишида, Россия ва Украина ўртасидаги уруш 74 та ривожланаётган давлатдаги 1,2 миллиард одамга таъсирини етказди деб эълон қилди.

*  Россия ТИВ раҳбари  халқаро ҳамжамият Россия томонини Украина билан музокараларда самимий ва доимий ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билиши керак деб таъкидлади.

*   Кеча Россия қуролли кучлари тарқатган баёниясида,  қамалдаги Мариупол шаҳридан " миллатчилар"  батальониниг етакчилари эвакуация қилинар экан икки Украина ҳарбий вертолёти уриб туширлган деб маълум қилди.

*  Украина президенти Владимир Зеленский  Киев " иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг дҳашатли уруш жиноятларига" гувоҳ бўлганини иддао қилиб,  Россия давлати Украинани " жим қулга" айлантиришга уринмоқда деб айтди.

АҚШ ТИВ раҳбари Энтони Блинкен ҳам кеча  яна бир бор  рус кучлари  Украинани Буча шаҳрида тинч аҳолини қирғин қилган деб даъво қилди.

*  Россия Миллий  хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Дмитрий Медведев Украинанинг Россия кучлари томонидан мамлакатда ҳарбий жиноятлар содир этгилгани ҳақидаги даъволари ташвиқот ва психолгик операциялар эканини таъкидлади.

*  Европа комиссияси раиси озиқ-овқат ва энергия ташувчи кемалар бундан мустасно бўлган Россия кемаларини Европа Иттифоқига аъзо давлатлар портларига кириши тақиқланганини эълон қилди.Украинанинг Мариупол шаҳри портида ракета билан урилган Азбург номли кема чўкиб кетди.